Тошкент давлат миллий рақс ва хореография Олий мактабида таниқли балетмейстер, режиссёр ва продюсер, Россия халқ артисти Андрис Лиепа билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Andris_Liepa_1.jpgАндрис Лиепа – рус балет санъатининг етакчи намояндаларидан бири. У 1980 йилда Москва хореография билим юртини тугатиб, саккиз йил мобайнида Катта театр саҳнасида кўплаб ролларни ижро этган. Ҳозирги кунда А.Лиепа “Кремлёвский балет” театрининг бадиий раҳбари ва бош балетмейстери.

Учрашувда Андрис Лиепа ижодий фаолияти ҳақида тўхталиб, балет спектаклларидан парчалар намойиш этди. Шу кунларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида саҳналаштирилаётган “Жар – птица” ва “Шахерезада” балет спектакллари ҳақида батафсил маълумот берди.

 

М.Тошқораева, ЎзА