Афсонавий собиқ футболчиси Луис Гарсия Тошкентга келди

Бугун, 28 октябрь куни «Барселона», «Атлетико Мадрид», «Ливерпуль» ва Испания терма жамоаси сафида кўрсатган мазмунли ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган футболчи, эндиликда Ла Лига элчиси – Луис Гарсия Тошкентга ўзбекистонлик ёш «чарм тўп» усталарига маҳорат дарслари ўтиб бериш учун етиб келди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилди.

«Тошкентда бўлиб турганимдан жуда ҳам мамнунман. Бугунги кун доирасидан ўрин олган барча тадбирларни юқори савияда ўтказишимизга ишонаман.

photo5379618380337752593.jpg

«Эль-Класико»дек жуда муҳим учрашувни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари билан томоша қилиш имкониятига эгалигимдан хурсандман. Футбол тарғиботини кучайтиришга ҳисса қўшаётганимдан ва бу орқали Ўзбекистонда ҳам дўстлар орттираётганимдан бахтиёрман», дея фикр билдирди Луис Гарсия.
У бугун «Оммавий Эль-Класико» тадбирида қатнашади ва ёш футболчиларга маҳорат дарси ўтиб беради.

Қолаверса, «Барселона» — «Реал М» учрашуви олдидан Темур Кападзе бошчилигидаги «Реал Мадрид» вакилларига қарши «Барселона» сафида кўргазмали ўйинда майдонга ҳам тушади.

 

ЎзА