Олий даражадаги Ўзбекистон – Қирғизистон музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик, дўстлик, аҳил қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлаш тўғрисида декларацияни имзоладилар.

Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг турли соҳаларига доир 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди.

 

Анвар Самадов, ЎзА