Талабалар ўртасидаги математика фанидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги I халқаро олимпиаданинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси институти директори, академик Шавкат Аюповлар барчани табриклади ва иштирокчиларга омад тилади.

Пиза университети профессори, Бартолоцци мукофоти соҳиби Марко Абате халқаро олимпиада қатнашчиларига онлайн табрик йўллади.

Талабалар ўртасидаги математика фанидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги I халқаро олимпиаданинг асосий қисми бошланди.

Урганч шаҳрида жойлашган Ёшлик спорт комплексида  халқаро олимпиада иштирокчилари  математика фанидан топшириқларни бажаришга киришишди.

Қатнашчилар соат 9:00 дан 14:00 га қадар олимпиада вазифаларини бажаришди.

Эслатиб ўтамиз,  мазкур олимпиада юртимизда биринчи маротаба ташкил этилиб, унда дунёнинг 20 та давлатидан 58 та университетнинг 334 нафар талабалари иштирок этмоқда. Улар орасида Нукус давлат педагогика институти математика-информатика факультетидан 4 талаба ҳам иштирок этмоқда.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.