​2021 йилгача 100 фоиз абонент электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, 2018-2020 йилларда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, электр тармоқларини модернизация қилиш, электр энергияси ҳисоби ва истеъмолини назорат қилишни такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Йўл харитасига асосан:
• қиймати 2,6 миллиард АҚШ доллари бўлган умумий қуввати 1 984 МВт.га тенг 7 та инвестициявий лойиҳа амалга оширилади;
• йилига умумий узунлиги 7,1 минг километр бўлган янги электр тармоқлари қурилади ва мавжудлари реконструкция қилинади, 2 500 та трансформатор пунктлари ўрнатилади ва модернизация қилинади;
• Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига 7 миллион истеъмолчи уланади, 2021 йил якунига қадар ушбу тизимга уланиш қамрови абонентлар умумий сонининг 100 фоизигача етказилади.
“Обод қишлоқ” Давлат дастурини амалга ошириш учун жалб қилинган халқаро молия институтлари қарз маблағларининг 100 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган қисми паст кучланишли электр тармоқларини қуриш ва модернизация қилишга йўналтирилади. ​

 

ЎзА