Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 19 октябрь куни бўлиб ўтди.

Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

93b68349-747a-c289-30f4-5554aeb2f004.jpg
Ташриф асносида жами 20 та ҳужжат имзоланди.Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Президентлар “Ўзэкспомарказ”даги “Ўзбекистон – Россия” биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форумига ташриф буюрди. Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин рамзий тугмани босиб, мамлакатимиздаги биринчи атом электр станцияси қурилиши лойиҳасининг бошланишига старт берди.

Давлат раҳбарлари норасмий учрашув ҳам ўтказди.

Президент Владимир Путин Россияга жўнаб кетди. Уни Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

 

З.Жонибеков, ЎзА