Расмий тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишларига асосан Адлия вазирлиги ва органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг масъул лавозимларига тайинланди.
Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, Жиззах вилояти адлия бошқармасининг бошлиғи Беҳзод Раҳматиллоевич Болиев Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси Аҳолининг ижтимоий қатламлари билан ишлаш шўъбаси мудири лавозимига;
Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасининг бош маслаҳатчиси Элдор Алишерович Ҳасанбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси етакчи консультанти лавозимига;
Адлия вазирлиги ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси Бобур Баҳодирович Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Давлат ҳокимияти республика органлари билан ишлаш шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланди.​​

 

ЎзА