Солиқ соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди

Давлат солиқ хизмати соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Қарор билан Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш ҳамда Солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.
Мазкур хизматлардан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига мурожаат қилинади.
Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Солиқ тўловчиларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бериш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
01.JPG
Солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш қуйидаги босқичлардан иборат:
02.JPG

 

ЎзА