Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлик алоқаларига бағишланган давра суҳбатида нималар муҳокама қилинди?

Сеулда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Корея Республикасидаги элчихонаси ва “Жанубий Корея Республикаси – Марказий Осиё” ҳамкорлик форумининг Котибияти ҳамкорлигида “Ўзбекистон ва Жанубий Корея Республикаси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 

Тадбирда Ўзбекистон ва Жанубий Корея Республикасининг етакчи илмий марказлари раҳбарияти ва мутахассислари иштирок этди.

Давра суҳбатида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик барча соҳаларда изчил давом этаётганлиги ва ривожланиб бораётганлиги иштирокчилар томонидан таъкидлаб ўтилди. Ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.

 

ЎзА

  16.10.2018, 08:16  |    310 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!