Ўзбекистон гастрономик туризм бўйича Франциядан ўзиб кетади…ми?

​Ўзбекистон гастрономик туризм бўйича Франциядан ўзиб кетади...ми?

Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида шу йилнинг 26-29 октябрь кунлари Жанубий ресторанлар форуми “Меню Ростов-2018” доирасида катта палов пазандалик фестивали ўтказилади.
Жанубий ресторанлар форуми “Меню Ростов – 2018” тадбири Ростов аҳолиси ва меҳмонларига ажойиб совғаларни туҳфа этишни режалаштирган. Уларни шоду хуррамлик билан бирга, турли миллатлар маданияти ва урф-одатлари намойиши ҳам кутмоқда.
Эътиборлиси, фестивалнинг марказий таоми – бу ўзбек оши бўлади.
Бугунги кунда ўзбек паловини бутун МДҲ халқлари севиб истеъмол қилишади. Ушбу тадбирда катта ош дамланиб, Россияда ўзига хос рекорд ўрнатилиши режалаштирилган. Тадбир доирасида 1500 киши учун ош дамланади, шунингдек, бир неча мастер-класслар бўлиб ўтади.
Палов тайёрлашда ўзбекистонлик машҳур ошпазлар, шунингдек, “Осиё” ўзбек маданий маркази раҳбари Қиёмхон Бобоев ҳамда Ўзбекистон Бош ошпазлари ассоциацияси аъзоси Ҳамид Умаров ҳам иштирок этади.
Тадбирда иштирок этиш учун Москвадан Ўзбекистон элчихонаси вакиллари ҳам келиши кутилмоқда. Ўзбек миллий таоми ўзбек миллий мусиқаси садолари остида тайёрланади. Тадбир ташкилотчилари барчани ўзбек оши, салат ва иссиқ кулча нон билан сайлашга ваъда беришган.​

 

ЎзА

  16.10.2018, 07:57  |    353 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!