Францияда ўзбекистонлик спортчиларнинг дастлабки олтин медали

Францияда Ольга Забелинская Ўзбекистон учун дастлабки олтин медалини тақдим этди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская Францияда бўлиб ўтаётган профессионал велоспортчилар ўртасида «Chrono des Nations» халқаро турнирида иштирок этмоқда.

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган юртдошимиз Забелинская 26,5 километр масофага ўтказилган пойгада 35 дақиқа 54 сонияда биринчи бўлиб маррага етиб борди ва ва халқаро мусобақанинг олтин медалига эга чиқди. Иккинчи ўрин даниялик Эмма Йоргенсенга насиб этган бўлса, маррага учинчи бўлиб франциялик мезбон спортчи Оудри Кордон-Рагот етиб келди.

 

ЎзА