Мансур Тўғизбоев шогирдлари Қирғизистонда ғолиб бўлди

Қирғизистонда аралаш жанг санъатлари – ММА бўйича “WEF PROF FIGHT – 2018“ мусобақаси ўтказилди.
 
photo5332617045684103570.jpg
Унда ММА жангчиси ва ММА бўйича мамлакатимизнинг энг зўр мураббийи Мансур Тўғизбоев бошчилигидаги спортчиларимиз мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Мазкур мусобақага спортчиларни Мансур Тўғизбоев ўзининг янги спорт иншоотида уч ой мобайнида тайёрлади.
“WEF PROF FIGHT – 2018“ мусобақасининг 57 килограмм вазн тоифасида Миролим Мирзиёдов 5 раунд ўтган жангда ғалаба қозонди ва “WEF“ камарини қўлга киритган бўлса, 70 килограмм вазнда Улуғбек Ирамов рақибига бўғиш усулини ишлатган ҳолда ғалаба қозонди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА​​