​Роберто Манчини: асосий эътиборимизни Польшага қаратамиз

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини кеча Украинага қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
– Бугунги ўйинда кўпроқ гол уришга ҳақли эдик деб ўйлайман. Энди биз ушбу ўйиндан тегишли хулосалар чиқаришимиз ва олға қадам ташлашимиз шарт. Жамоамиз бундан буён ҳужумда янада аниқроқ ўйнаши ва яратилган имкониятлардан фойдаланиши керак. Бизда Польша билан ўйингача яна 4 кун бор ва биз бор эътиборимизни ушбу ўйинга қаратамиз, – дейди Манчини.
Эслатиб ўтамиз, Италия ва Ураина терма жамоалари баҳси 1:1 ҳисобида якунланди. Шуни таъкидлаш лозимки, Италия ўз майдонида қаторасига бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА​