Мўйноқдаги экомузей қачон очилади?

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида «Орол балиқларидан 99 тур таом» гастрономик халқаро фестивали ва «Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши» мавзусида халқаро Экофестиваль бўлиб ўтади. 
Ушбу халқаро тадбир доирасида Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг Мўйноқ туманида жойлашган «Мўйноқ экомузейи» филиалининг тантанали очилиш маросими ҳам ўтказилади.
Мазкур музейда Орол денгизининг кеча ва бугунги аҳволи акс эттирилган картиналар ва бошқа 250дан ортиқ экспонат жойлаштирилган.
photo5321479624254925264.jpg
Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг Мўйноқ туман филиалининг қурилиш ишлари «Ўзнефтегаз» МЧЖ томонидан олиб борилиб, унга 1 млрд. 200 млн. сўм маблағ сарфланди.
Сайтимизни кузатиб боринг, ушбу тадбир тафсилотлари кенг ёритилади! ​​

 

ЎзА