Ҳамкорлик муносабатлари янада мустаҳкамланади
Бугун “Нур терапиясининг замонавий ютуқлари ва унинг Марказий Осиёдаги истиқболлари” бўйича Марказий Осиё радио-онкология конгресси доирасида тадбирлар бошланди.​ 

Конгресс қатнашчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида ​нур терапиясининг замонавий ютуқлари ва унинг Марказий Осиёдаги истиқболлари ҳақида суҳбатлашар экан, бунда давлатимиз раҳбарининг тиббиётга, асосан, онкология соҳасини ривожлантиришга қаратаётган эътибори бу борада кенг имкониятлар очиб бераётгани эътироф этилди.

Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Б.Юсупалиев ва Германиянинг Манхайм университети клиникаси профессори Фредерик Венц бу учрашув икки давлат ўртасида тиббиётнинг радиоонкология соҳасида ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Учрашувда кадрлар малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласига ҳам алоҳида урғу берилди.

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА