Эртага Марказий Осиё радиоонкология конгресси бошланади

Жорий йилнинг 5-7 октябрь кунлари Тошкент вилоятининг “Лайнер” тоғ-курорт мажмуасида “Нур терапиясининг замонавий ютуқлари ва унинг Марказий Осиёдаги истиқболлари” бўйича Марказий Осиё радиоонкология конгресси ўтказилади.

Унда Ўзбекистон, Германия, Россия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон нур терапияси, радиоонкология соҳаси бўйича етакчи мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда.

Хорижлик мутахассислар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, бу ердаги нур терапияси амалиёти билан яқиндан танишади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказиладиган учрашувларда Ўзбекистон ва Германия ўртасида соҳа бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Ушбу тадбир доирасида кўргазма, халқаро компания ва ишлаб чиқарувчилар билан учрашувлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА