Ўзбекистон ва АҚШ таълим вазирларининг тарихда илк маротаба учрашуви

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги делегациясининг АҚШга ташрифи доирасида 2018 йил 3 октябрь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва АҚШ Таълим вазири (US Secretary of Education) Бетсй Девос ўртасида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда вазирлик Ахборот хизмати.
Томонлар халқ таълими йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш сифатини ошириш бўйича музокаралар олиб боришди.
Хабарда айтилишича икки давлат ўртасидаги муносабатлар тарихида биринчи маротаба таълим вазирлари ўзаро учрашган.

 

И.Аҳатова, ЎзА