АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: Ўзбекистон Кубогининг чорак финал ўйинларига қуръа ташланди

Муросасиз ўйинлар ярим финалдан бошланади.
Бир неча дақиқа олдин ЎФАнинг мажлислар залида аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Кубогининг чорак финал ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Буни қарангки, барча чорак финалга чиққан жамоалар бош мураббийлари иштирокида ўтган қуръада кучли жамоалар бир-бирларига рўбарў келмади. “Севинч”, “Металлург” ва “Сўғдиёна” жамоалари бу босқичда нисбатан ўртамиёна жамаоларга қарши кураш олиб боради. Тўғри, буларнинг орасида “Металлург”га осон бўлмайди, сабаби АГМК жамоаси ҳам маҳорат бобида бу йил анча тобланди, гарчи чемпионат ўйинларида бош соврин учун кечиккан бўлса-да, Кубок учун баҳс бойлаши ҳеч гап эмас. Шунингдек, “Андижанка” ва “Пахтакор” жамоаларининг учрашуви ҳам қизиқарли кечиши кутилмоқда.
Ҳар не бўлганда ҳам Кубок баҳсларининг чинакам курашлари ярим финалдан бошланишига шубҳа йўқ.
Демак, чорак финал жуфтликлари билан танишинг:
14 октябрь. Дастлабки учрашувлар
 
“Металлург” – АГМК
 
“Севинч” – “Нефтчи”
 
“Андижанка” – “Пахтакор”
 
“Динамо” – “Сўғдиёна”
Жавоб баҳслари 31 октябрь куни бўлиб ўтади. Ярим финал ўйинлари 21-24 ноябрга белгиланган. Финал учрашуви эса 27 ноябрь санасида Олмалиқ шаҳрида ўтказилади.

 

Ойбек Юнусов, ЎзА