Параосиё: Ватанимиз спорт шарафини кимлар ҳимоя қилишади?

Айни пайтда Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб турган спорт делегациямиз 6 октябрь куни баҳсларга киришади.
Учинчи бор ташкиллаштирилаётган Параосиё ўйинларида қитъамизнинг 42 мамлакатидан ташриф буюрадиган имконияти чекланган спортчилар спортнинг 18 тури бўйича баҳс юритишади. Аввалги мусобақалардан фарқли равишда бу гал энг кўп – 54 нафар вакили билан қатнашаётган ўзбекистонлик делегация спортнинг бешта тури – дзюдо, ўқ отиш, сузиш, енгил атлетика ва пауэлифтинг бўйича ғолиблик учун кураш олиб боришади.
Ёдингизда бўлса, спортчиларимиз илк бор 2010 йили Гуанчжоуда ташкил этилган мусобақада битта олтин, иккита кумуш ва учта бронза медали билан ўн саккизинчи ўринни эгаллаган бўлса, иккинчи галгисида медаллар сони ва сифати ягада ортган эди. Вакилларимиз 2014 йили Инчеондаги Параосиё ўйинларида 22 та олтин, бешта кумуш ва тўртта бронза, жами 31та медаль билан фахрли бешинчи ўринни банд этишди.
Учинчи бор ўтказилаётган мусобақада Ватанимиз спорт шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилишади:
ДЗЮДО
Эркаклар:
Шариф Халилов
Ўткиржон Неъматов
Шерзод Намозов
Шуҳрат Бобоев
Феруз Сайидов
Ширин Шарипов
Нурбек Мирзаев
Аёллар:
Ферузахон Юсупова
Васила Алибоева
Севинч Салаева
Парвина Самандарова
Лобар Хуррамова
Нафиса Шерипбоева
Бош мураббий – Гамсиддин Сайидов
Мураббийлар – Расул Саидов, Ҳасан Қосимов, Альфия Ибрагимова.
ЎҚ ОТИШ
Сервер Ибрагимов
Азиз Ибрагимов
Бош мураббий – Наталья Ефимова
СУЗИШ
Эркаклар:
Дмитрий Хорлин
Кирилл Паньков
Музаффар Турсунхўжаев
Фирдавс Мусабеков
Муҳаммад Абдураимов
Ислом Асланов
Аёллар:
Фотимахон Амилова
Шоҳсанам Тошпўлатова
Нигорахон Мирзоҳидова
Мураббийлар – Сергей Хорлин, Равшанбек Амилов
ЕНГИЛ АТЛЕТИКА
Эркаклар:
Александр Свечников
Миран Сахатов
Мансур Абдирашидов
Иззат турғунов
Бектемир Ҳасанов
Элбек Султонов
Дониёр Солиев
Фарруҳ Сайидхўжаев
Муҳаммад Рихсимов
Бобуржон Омонов
Ёрқинбек Одилов
Сирожиддин Норов
Ҳусниддин Норбеков
Маъруфжон Муродуллоев
Темурбек Ғиёсов
Мусурмонқул Аҳмедов
Дониёр Аҳмедов
Фаҳриддин Ҳамроев
Сардор Бахтиёров (Миран Сахатовнинг югуриш йўлакчасидаги кузатувчиси)
Аёллар:
Розияхон Эргашева
Моҳигул Ҳамдамова
Сабина Суханова
Наталья Семёнова
Асила Мирзаёрова
София Бурхонова
Камолахон Абдуллаева
Мураббийлар – Игорь Шишков, Азизжон Норматов, Яҳёбек Ёқубов, Санжар Асланов
ПАУЭРЛИФТИНГ
Эркаклар:
Фарҳод Умирзоқов
Нуриддин Двлатов
Аёллар:
Муслима Нуриддинова
Роза Қўзиева
Бош мураббий – Фазлиддин Умирзоқов.
Мураббий – Ислом Абдурасулов.
Барча спортчилар ва мураббийларга омад тилаймиз!

 

О. Юнусов, ЎзА