НДПИда Россия ва Қозоғистон Фанлар Академиялари археология институти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

2018 йил 2 октябрь куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Россия Фанлар Академияси  Н.Н.Миклухо-Маклай номидаги Этнология ва антропология институти, Қозоғистон Республикаси Миллий фанлар Академияси илмий тадқиқот институтининг А.Х. Маргулан номидаги археология институти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда институт ректори Байрамбай Отемуратов ва юқорида номи кўрсатилган хорижий давлатлар илмий тадқиқот институти вакили Егор Китов томонидан 2018-2023 йилларда илмий тадқиқот ишларини ҳамкорликда олиб бориш тўғрисидаги  шартнома имзоланди.

Илмий шартноманинг мақсади, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида археологиялик дала илмий-тадқиқот ишларини ҳамкорликда олиб боришнинг бошланиши билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим жараёнида фойдаланиладиган илмий-инновацион ва таълим соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда тайёрлаш, ҳамкорликда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва симпозиумлар ўтказиш, шунингдек, ушбу шартномани бажариш жараёнида эришилган ютуқлар натижалари бўйича материалларни ҳамкорликда нашрдан чиқариш назарда тутилган.

Мазкур шартномада институтда кадрлар тайёрлаш соҳасига алоҳида эътибор  қаратилиб, тарих йўналишидаги фанлар, археология ва антропология бўйича ўқув-услубий адабиётларни яратиш, дарслик, ўқув қўлланма, монография, илмий-тадқиқот ишланмалари, илмий тўпламлар ва бошқада материалларни нашр этиш режалари, илмий янгиликларни алмашиш имкониятини яратиш, Ўзбекистон Республикасидаги ҳаракатдаги таълим дастурлари, ўқув режаларига мувофиқ келадиган ихтисослашган тарих фанларини ўқитишга илғор мутахассисларни жалб этиш, шунингдек, талабалар ва магистранларнинг илмий тадқиқот ишлари, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияларига илмий раҳбарлик қилиш назарда тутилган.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида институт талабаларининг дала археологик амалиётларини ўтказишда мазкур мутахассисларнинг иштирок этиши ҳақида музокаралар олиб борилди.

Учрашув институтнинг тарих-география факультетида давом этиб, бу ерда археология фанининг замонавий муоммалари бўйича ўқитувчилар, талабалар билан суҳбатлашув ва фикр алмашувлар бўлиб ўтди. Учрашув якунида археология ва бошқа тарих фани соҳалари бўйича ҳамкорликда илмий педагогикалик  ишларни олиб боришга келишиб олинди.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.

  03.10.2018, 12:56  |    116 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!