Суратлардаги фарқли жиҳатни топинг. Хулоса cиздан

Тошкент вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни” тадбирларини ўтказмоқда.
Навбатдаги тадбирда вилоят ҳудудидаги 28 юк автомобиллари тураргоҳида ҳайдовчилар билан йўл ҳаракати ҳамда юк ташиш қоидаларига риоя этиш, йўлларда ҳаракатланишда чап қаторни банд қилмаслик, хавфсизлик нуқтаи назаридан юк автомобилининг габарит ўлчамидан келиб чиққан ҳолда нур қайтаргичлар ўрнатиш лозимлиги юзасидан тарғибот суҳбатлари ташкил этилди. Юк автомобилининг орқа ёки ён қисмида муҳофаза тўсиқлари мавжуд бўлмаган ҳолда уларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ эканлиги тушунтирилди.
Тадбирда доирасида “Қамчиқ” довони орқали юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар билан алоҳида суҳбатлар ташкил этилди. 236 юк автомобилларига нур қайтаргичлар ўрнатилиши ташкил этилди.
Тошкент вилоят ИИБ ЙҲХБ бу борадаги тадбирларни мунтазам ўтказишда давом этади.
photo5301165305118173890.jpgphoto5301165305118173895.jpg

 

Улуғбек Асроров, ЎзА