Нобель совриндорига ўзбек олимлари фахрий доктор унвонини берди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Йўл қопламаларини барқарор бошқариш тизимларини яратиш жараёнининг муаммолари” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

photo5302996782252403154.jpg

Маҳаллий ва хорижий соҳа вакиллари таклиф этилган ушбу тадбирда мамлакатимиздаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш ишларига комплекс ёндашувни ташкил этиш, бу борада хорижий алоқаларни йўлга қўйиш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган долзарб масалалар муҳокама этилади.

photo5302996782252403157.jpg

Семинарнинг аҳамиятли томонини шундаки, унда илк бор Сингапур миллий университети профессори, “Энг яхши мақола” номинацияси бўйича Нобель мукофоти совриндори, бир неча нуфузли академиялар академиги, Сингапур йўл қопламалари уюшмаси президенти Фуа Тин Фанг ва Хитойнинг Чаньань университети профессори Чу Лонгжиа иштирок этмоқда.

Анжуманда жаноб Фуа Тин Фангга Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг фахрий доктори унвони берилди.​​

 

Насиба Зиёдуллаева, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА