Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 3 октябрь куни Тошкентда йиғин бошлайди

​Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси октябрь ойида Испаниянинг Малага шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада қатнашиши ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу сафар олдидан терма жамоамиз 3 октябрь куни “Чиғатой” спорт базасида йиғинга киришади. 3 октябрдан 7 октябргача давом этадиган йиғинда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси “Локомотив” клубининг ўринбосарларига қарши назорат ўйини ўтказади.
Малагада бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 3 та баҳсда майдонга тушади. 10 октябрь куни биринчи баҳсда вакилларимизга Франция U-18 терма жамоаси рақиблик қилса, 13 октябрь куни Белгияга қарши баҳс олиб борилади. Мусобақадаги сўнгги ўйин 15 октябрь куни Шотландия U-18 терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.
Халқаро мусобақа
Малага, Испания
 
10 октябрь
Франция U-18 – Ўзбекистон U-17
 
13 октябрь
Ўзбекистон U-17 – Бельгия U-18
 
15 октябрь
Ўзбекистон U-17 – Шотландия U-18

 

ЎзА