​Бугун Руфат Рисқиевнинг туғилган куни

Жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари совриндори Руфат Рисқиев бугун 69 ёшга тўлди.
Бугун, ўзбек боксининг том маънодаги тирик афсонаси, 1974 йил Куба пойтахти Гаванада ўтказилган ҳаваскор бокс бўйича илк жаҳон чемпионати ғолиби, 1976 йил Монреаль мезбонлигидаги Олимпиаданинг кумуш медали эгаси, тўрт карра собиқ Иттифоқ чемпиони, собиқ Иттифоқ халқлари спартакиадаси ғолиби, кўплаб халқаро турнирлар чемпиони, собиқ Иттифоқда хизмат кўрсатган спорт устаси, Ўзбекистон ифтихори, фахримиз Руфат Рисқиев таваллуд айёмини нишонламоқда. Афсона бугун бир кам етмиш ёшни қарши олди.
8c5ce5e0-488f-4b99-91e7-5fba58c3d7c3.jpg
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мазкур таваллуд айём билан Руфат Асадовични самимий муборакбод этади.
Соғлик ва саломатлик ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!​

 

ЎзА