Катта адрон коллайдерида ўтказилаётган физик тадқиқотларга бағишланган халқаро конференция ўз ишини якунлади

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтида 4 кун давом этган “Катта адрон коллайдерида ўтказилаётган физик тадқиқотлар” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини якунлади.
 
photo5260396423277554387.jpg
Ядро физикаси институти – Республикада ва Марказий Осиёдаги энг йирик илмий-текшириш маскани бўлиб, унда ядро физикаси, элементар зарралар физикаси, қаттиқ жисмлар радиациявий физикаси ва материалшунослик, активацион таҳлил, радиокимё илмий асбобсозлик соҳаларида юқори савияда фундаментал ва амалий изланишлар олиб борилади.
photo5262908717152708985 (1).jpg
Конференцияда Катта адрон коллайдерида ўтказилаётган физикавий тадқиқотлар натижалари ва уларнинг истиқболи, такомиллаштирилган Катта адрон коллайдерида физикавий тадқиқотлар истиқболлари ҳамда узоқ келажакка мўлжалланган CМС қайд қилиш детектори модернизациясининг ИИ фазаси каби масалалари кўриб чиқилди.
Конференция пленар мажлисларида дунёнинг турли мамлакатларидан келган етакчи олимларнинг маърузалари тингланди.

 

ЎзА