Санкт-Петербургдаги “Тошкент кунлари”га тайёргарлик қандай кетмоқда?

Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Н.Исмоилов бошчилигидаги делегация ҳозирда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида. Делегация Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Тошкент кунлари” тадбирига тайёргарлик кўрмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, делегация аъзолари МДҲ мамлакатлари ва РФ ҳудудлар бошқарма бошлиғи Е. Кассюра билан учрашиб, асосий тадбирлар ўтказиладиган жойларни кўздан кечирди.

 

Гулноза Бобоева, ЎзА