​Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси ким бўлади?

Мазкур ҳафтада Чемпионлар лигасининг янги мавсумига старт берилди. Гуруҳ босқичининг биринчи тур учрашувлари ўтказилди.
УЕФА расмий сайти эса мазкур мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида даъвогарлар номини эълон қилди.
Улар: Лионель Месси («Барселона»), Набиль Фекир («Лион»), Жеймс Милнер («Ливерпуль») ва Поль Погба («Манчестер Юнайтед»).
Сўровнома УЕФА расмий сайтида давом этмоқда.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА​​