“Агробанк” шу пайтгача қарийб 2,4 миллион пластик картани муомалага чиқарган​

Юртимизда хорижлик сайёҳларга қулайликлар яратиш мақсадида “Агробанк”нинг савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарига ўрнатилган терминаллар орқали Хитойнинг «China Union Pay» халқаро пластик карталаридан тўловларни қабул қилиш имконияти яратилган.
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатида “Агробанк” аҳолига қарийб 2,4 миллионта пластик карта, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш мақсадида 24 мингдан ортиқ корпоратив пластик карталарни муомалага чиқарди.
Айниқса, пахта ва бошоқли дон маҳсулотлари етиштирувчи фермерлар имтиёзли кредитларни мобиль илова орқали олиш ва керакли таъминотчи корхоналарга маблағларни масофадан туриб ўтказиш имконига эга бўлди. Бугунги кунга келиб, “Agrobankmobile-biznes” иловасидан фойдаланаётганлар сони 40 мингдан ошди.
Бу ва яна бир қатор янгиликлар ҳақида “Агробанк” чакана хизматларни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусидаги матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

 

ЎзА