Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 17 сентябрь куни Туркманистонга жўнаб кетди.

Аввал хабар қилинганидек, давлатимиз раҳбари Ашхобод шаҳрида ўтаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.

Ташриф доирасида Президентимиз қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиши режалаштирилган.

 

ЎзА