​2020 йил 1 январдан бошлаб иш фаолиятига қараб аудиторлик текширувидан ўтиш мажбурийдир

Президентимизнинг жорий йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ҳисобот йили якуни бўйича қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари ҳам ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши белгиланди. 
Активларнинг баланс қиймати энг кам иш ҳақининг 100 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлган ҳолатда, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушум энг кам иш ҳақининг 200 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса, ходимларнинг ўртача йиллик сони 100 кишидан ортиқ бўлса айни талаблар асосида текширувдан ўтади.
Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятини фақат Халқаро бухгалтерлар федерацияси томонидан нашр этиладиган халқаро аудит стандартлари асосида амалга оширади.
Мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назорати натижалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг веб-сайтида эълон қилиб борилади.

 

ЎзА