​Давлат харажатлари ва молиявий ҳисобдорлик методологияси мезонлари қандай амалга оширилади?

“Пойтахт” бизнес марказида мамлакатимиз ва хорижнинг молиявий ташкилотлари вакиллари иштирокида яна бир семинар-тренинг ўз ишини бошлади.
 
photo5267463693178874358.jpg
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикасида (PEFA/ПИФА) давлат харажатлари ва молиявий ҳисобдорлик методологияси мезонлари асосида давлат молиясини бошқаришнинг самарадорлигини баҳолашни ўтказиш чоралари кўриб чиқилмоқда.
photo5267463693178874357.jpg
Назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига қамраб олган ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат харажатлари ва молиявий ҳисобдорлик методологияси мезонлари асосида баҳолашни ўтказиш чораларини кўришда Жаҳон банки ва Европа Иттифоқи делегацияси тажрибаларини ўрганади ва таҳлил этади.
Семинар-тренинг узоқ муддатли мамлакатимиз давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш стратегияси ишлаб чиқилишига имконият яратиши мумкин.
Семинар мавзу доирасида қизғин баҳс, фикр-мулоҳазаларга бой бўлмоқда.

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА