Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари тор доирада учрашув ўтказди

Кўксарой қароргоҳида 16 сентябрь куни мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Давлат раҳбарлари дастлаб тор доирада учрашув ўтказди. Мулоқотда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.

 

Анвар Самадов, Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА