Ўзбекистон президенти МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этади

27-28 сентябрь кунлари Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга боради. Президент матбуот хизмати раҳбари Комил Алламжоновнинг маълум қилишича, ташрифнинг биринчи куни Шавкат Мирзиёев қатор икки томонлама тадбирларда қатнашади.
28 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Душанбе шаҳрида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этади. Тор ва кенг доираларда музокаралар ўтказилиши, қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.