Қонун ҳужжатларининг ижроси таъминланмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда вазирлик мутасадди раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари А.Пренов кириш сўзи билан очди ва вазирлик томонидан ўтган 6 ой давомида қилинган ишлар бўйича кенг маъруза қилди.
Баёнотда таъкидланганидек, вазирлик ва унинг туман бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан 3125 та мурожаат келиб тушиб, шундан 1700 та мурожаат қаноатлантирилган. Судларга 4 млрд 17 млн сўмдан ортиқ 579 та даъво аризалари киритилиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари суд томонидан тикланишига эришилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ижросини назорат қилиш соҳасида идоралар ва ташкилотлар томонидан 24153 та ҳолатда қонун бузилишига йўл қўйилгани аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича 561 та тақдимнома ва 106 та огоҳнома киритилган. 354 та давлат органи ва ташкилотида ўрганишлар ўтказилиб, мансабдор ва масъул ходимлардан 346 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Тақдимномаларга асосан фуқароларнинг 17 млрд 451 млн сўмлик маблағлари қайтариб берилиб, тўлаб берилган.
Шунингдек, ўтган давр мобайнида юридик хизмат кўрсатиш марказларига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун 507 141 та ҳужжат лойиҳалари келиб тушиб, шундан 502 050 та ҳужжатга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги бўйича ижобий хулосалар берилган бўлса, 571 та ҳужжатга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги учун салбий хулосалар берилган ҳамда 2590 та ҳужжатда хато ва камчиликлар мавжудлиги сабабли, қонунчиликда белгиланган тартибда қайтарилган.
Республикамиздаги давлат хизматлари марказлари ҳамда уларнинг олис ҳудудларда жойлашган 8 та филиали томонидан аҳолимизга 548 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, шундан 41 мингдан ортиқ хизматлар сайёр тартибда туман (шаҳар) марказларидан олис ҳудудларга борган ҳолда кўрсатилган. Жумладан, 5275 та тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида 30 минг 176 та далолатнома ёзувлари расмийлаштирилган. Архивларда қоғоз кўринишида сақланаётган 3 млн 700 мингдан ортиқ далолатнома ёзувлари «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритилиб, бартараф этилиши таъминланган.
Ўтказилган матбуот анжуманида журналистлар томонидан бугунги кунда кенг жамоатчиликни қизиқтириб келаётган масалалар бўйича саволлар берилиб, уларга тегишли жавоб олинди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.