«Амкодор-Агротехмаш» қўшма корхонаси расман очилди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Александр Лукашенко Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи ҳудудида ташкил этилган «Амкодор-Агротехмаш» қўшма корхонасини очди.

Умумий қиймати 33 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳа 2018-2021 йилларга мўлжалланган. Бугун расман ишга тушган биринчи босқичда қурилиш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 12 турдаги эксковаторлар ишлаб чиқарилади. Маҳаллийлаштириш даражаси 2019 йилда 22 фоизга, 2021 йилда камида 50 фоизга етказилади.

69e2b028-ee08-d216-108c-10616dc17cc3.jpg

Давлатимиз раҳбари маҳсулот турларини кўпайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш зарурлигини таъкидлади. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаларини минтақамиздаги мамлакатларга етказиб бериш учун қулайлигини қайд этди.

Шу ерда қўшма корхонада ишлаб чиқарилган дастлабки эксковаторлар намойиш этилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.