Декан ўринбосари жиноят устида қўлга олинди

391

Бугунги кунда коррупциянинг олдини олиш, айниқса, олий ўқув юртларидаги тамагирлик, мансаб суиистеъмоли каби жиноятларнинг олдини олиш, жамиятимиз тараққиётига катта тўсиқ бўлаётган бундай иллатларга қарши курашишда ҳар бир фуқаронинг фаоллиги ҳар қачонгидан ҳам муҳим бўлмоқда.

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг жисмоний маданият факультети декани ўринбосари лавозимидан фойдаланиб, ушбу университет талабаси Ж.А.нинг ишончига кириб, уни давлат имтиҳонлардан ўтказиб бериш эвазига 2 млн. сўм пул талаб қилиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий хонасида олаётган вақтида қўлга олинди.

Тадбир давомида декан ўринбосари М.И. ушбу университетнинг талабалари С.П. ва бошқалардан имтиҳонлардан ўтказиб бериш учун бир ҳафта олдин олган 3 млн. сўмни ўз ихтиёри билан қайтариб берган ва ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан М.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари  билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги