«IТ ва ёшлар» форуми келажакни яратади

«Талабалар баҳори» фестивали доирасида Дўстлик канали бўйидаги ёшлар майдончасида навбатдаги илҳомлантирувчи тадбир – «IT ва ёшлар» форуми бўлиб ўтди. Ушбу форум – технологиялар ва инновациялар оламига қизиққан ёшлар учун ҳақиқий илҳом манбаи бўлди.
Форумда Қорақалпоғистонда рақамли трансформация йўналишида етакчи бўлган мутахассислар иштирок этиб, ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Жумладан,
Мадияр Елмуратов – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг рақамлаштириш бўйича маслахатчиси,
Алишер Файзуллаев – IT Park Қорақалпоғистон филиали бошлиғи,
Азиз Мадетов – «Ягона интегратор UZINFOCOM» МЧЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари ва бошқа таниқли спикерлар иштирок этдилар.

Форум давомида спикерлар ўз ташкилотларида амалга оширилаётган замонавий лойиҳалар, рақамли ечимлар ва ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот бериб, уларни илмий-тадқиқот ишлари, стартаплар ва IT соҳасидаги ривожланишга чорлашди.
Бу каби тадбирлар – нафaқat билим алмашиш, балки ёшларни креатив фикрлаш, янги ғоялар устида ишлаш ва рақобатбардош мутахассис сифатида шаклланишлари учун муҳим пойдевор вазифасини ўтайди.

Бугунги форум ёшлар учун замонавий технологиялар оламига киришга, ўзининг илк ғоясини реал лойиҳага айлантиришга дастак бўлди.
Азизбек Дабылов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси
Муаллифнинг туширган расмлари