Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ф а р м о н и

 

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш ишига қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, илмий фаолияти, самарали хизматлари, ёш авлодни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин:

                                                               Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

 

                                                             “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси”

Абдурахманов Оразбай – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

                                                 “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”

Халкназарова Лизахан Утепбергеновна – Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри актёри

Халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари, Ватанимиз мустақиллигини, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ишига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

                                                                            “Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Алеушиева Жгагул Смаиловна – Шуманай тумани 57-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси гинеколог шифокори Қорақалпоғистон Республикаси                                                      

                                                                                  “Дўстлик” ордени билан

Балтаниязов Сарсенбай Айтмуратович – Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали режиссёрлик ва актёрлик маҳорати кафедраси доценти

Назарова Салима Каюмовна – Қорақалпоғистон Республикаси эндокринология диспансери бош шифокори

Токсанбаева Гулбахар Оразбаевна – Мўйноқ туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази директори, Қорақалпоғистон Республикаси

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2018 йил 28 август