Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг Фейсбукдаги саҳифасида маълумот беришича, юртимиз мактабларида машғулотлар 5 сентябрь куни бошланади.
“Президентимиз Фармонларига биноан Мустақиллик байрами муносабати билан юртимиз аҳолисига 31 августдан 4 сентябргача дам олиш кунлари этиб белгиланган. Мактаб ўқитувчиларимиз ҳам ушбу дам олиш имкониятидан тўлақонли фойдаланишлари учун янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади. Бу борада ички туризм имкониятларидан оилавий фойдаланишни режа қилган, лекин фарзанди ўқишга чиқиши муносабати билан иккиланиб турган ота-оналарга ҳам қўшимча имконият яратилди”, дейилади хабарда.