Жавобгарлик хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари зиммасида!

Зинапоя майдончаларида ўрнатилган ҳисоблагичлар жавобгарлиги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари зиммасида.
Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари зинапоя майдончаларида ўрнатилган тақдирда уларнинг сақланиши ва бутлиги учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда тасарруфида уй-жой бўлган идора, ташкилот жавоб беради.
Зинапоя майдончаларида ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларига зарар етказилганда ёки ўғирланган тақдирда, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ва идора, ташкилот уларни ўз ҳисобидан тиклаши шарт. Бу ҳақида Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали яна бир карра эслатади.

 

ЎзА