Уч йирик компания БМТ меъёрларини бузганликда айбланмоқда
Жанубий Кореянинг уч йирик компанияси БМТ меъёрларини бузганликда айбланмоқда.

РИА Новости сайтининг 10 август кунги берган хабарига кўра, Жанубий Кореянинг божхона хизмати мамлакатнинг уч йирик компанияси 2017 йилда Россия портлари орқали Хитой Халқ Республикасидан кўмир ва пўлат олиб ўтганлиги билан БМТнинг хавфсизлик кенгаши санкцияларини бузганликда айбланиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Ренхап агентлиги.

Божхона хизмати берган маълумотига кўра, 2017 йил апрель-октябрь ойларида компаниялар ХХРдан жами 6,6 миллиард вон (5,8 миллион доллар атрофида) миқдордаги кўмир ва чўянни олиб чиққан. Фирмалар Россия портларида кўмир ва чўянни кемаларга қайта юклаб, Россиянинг номидан қайта сохта ҳужжат расмийлаштирган. Божхона хизмати ҳозирча жиноий ишга оид бошқа маълумотларни махфий сақламоқда.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА