Турдиев Қалбай Абиевич Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири этиб тайинланди.

Қ.Турдиев 1964 йил Чимбой туманида туғилган. Тошкент маданият институтини тамомлаган.

У шу кунга қадар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқий театри директори лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Кўп йиллар давомида маданият соҳасида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Маълумот учун, шу кунга қадар Маданият вазири лавозимида ишлаган Полат Айтмуратов Қорақалпоғистон Республикаси Ёш томошабинлар театри директори лавозимига тайинланган.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги