ОНЛАЙН. Эктор Купер: “Бир ғоя остида бирлашишимиз керак”

Миллий терма жамоамиз янги Бош мураббийи аргентиналик мутахассис Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани давом этмоқда. 
Мутахассис аввало, Ўзбекистонга келганидан мамнун эканлигини билдирди. У ўз сўзида барчанинг биргаликдаги бош мақсади Миллий терма жамоа билан яхши натижаларга эришиш эканини таъкидлади.
“Қўлимдан келган барча ишни амалга ошираман. Биринчи навбатда, бир ғоя остида бирлашишимиз лозим. Энг муҳими, футболчилар ва мураббийлар ўртасида илиқ муносабат бўлиши керак”, деди Купер.
Шунингдек, мутахассис футболчи ва мураббийлар штаби билан танишиб олишини, миллий чемпионатдаги ўйинларни мунтазам кузатиб боришини айтди.

 

Шоҳруҳ Нўъмонов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА