"GM Uzbekistan" машиналари нархлари оширилмайдиган бўлди

«GM Uzbekistan» ишлаб чиқарган автомобиллар нархи 1 августдан оширилмайди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати хабар берди.
«GM Uzbekistan» автомобиллари нархи ўзгартирилгани йўқ. Халқаро пресс-клубнинг 30 июль куни бўлиб ўтган сессиясида муҳокама қилинган нарх масаласи, ушбу масаланинг ижобий ва салбий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда, ҳозирги вақтда тегишли ташкилотлар ва экспертлар билан ҳамкорликда ҳар томонлама ўрганилмоқда», дейилади «Ўзавтосаноат» баёнотида.
«Ўзавтосаноат» ахборотига кўра, автомобилларнинг ижтимоий тармоқларда тарқатилган янги нархлари ва прайс-листлари ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ нархлар ўртача 14 фоизгача оширилиши ҳақида хабар берилганди.

 

xs.uz дан олинди