Хабарингиз бор, бу йил олий таълим муассасаларига қабул бўйича тест синовлари 1-15 август кунлари оралиғида ўтказилади.

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтига 2018-2019 ўқув йили учун бўлиб ўтадиган тест синовлари ўтказиладиган сана маълум бўлди.

Тасдиқланган маълумотларга кўра, Нукус давлат педагогика институтига қабул бўйича тест синовлари 8-11 август кунлари оралиғида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, буй илги тест синовлари Нукус шаҳридаги икки ўринда:

1. Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорат мактаби (4 бино, 28 гуруҳ, 840 ўрин);

2. Нукус олимпия заҳиралари коллежи (2 бино, 28 гуруҳ, 840 ўрин) да бўлиб ўтади.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.