Ўзбекистон туманида 2018-2019 йилларда кафолатли иш ўринлари ташкил этилади

Туманда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича жами 49 та лойиҳа амалга оширилади. 
Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани аҳолисининг бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 2018-2019 йилларда кафолатли иш ўринларини ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича жами 49 та лойиҳа амалга оширилади.
Хусусан, туманда цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали 750 киши иш билан таъминланади.
Ўзбекистон туманидаги муҳандислик-коммуникациялари мавжуд бўлган, фойдаланилмасдан бўш турган бино ва иншоотлар, шунингдек, ер участкалари хатловдан ўтказилиб, кейинчалик янги иш ўринларини ташкил этиш шарти билан тадбиркорлик субъектларига ва салоҳиятли инвесторларга белгиланган тартибда берилади.

 

ЎзА