ФИДЕ президенти Кирсан Илюмжинов Тошкентга келди

Республика ихтисослашган болалар-ўсмирлар шахмат мактабига Осиё шахмат федерациялари – Жанубий Корея, Вьетнам, Муғулистон, Тайланд, Бангладеш, Фаластин, Афғонистон, Непал, Лаос, Иордания, Мьянма, Тожикистон, Туркманистон раҳбарлари ташриф буюрди. 
38ccebf3-7c59-4896-82b7-951d199cd3a8.jpg
Меҳмонлар ФИДЕ президенти Кирсан Илюмжинов ҳамда Россия шахмат федерацияси васийлик кенгаши аъзоси Аркадий Дворкович ҳамроҳлигида келди.
55e47b44-76e0-4553-ba04-e188e111f42f.jpg
Шахмат мутасаддилари мактаб ҳаёти билан яқиндан танишиб, ўқувчилар билан мулоқотда бўлди. Шунингдек, болалар иштирокида дона суришга ҳам улгуришди.
69eae67a-1088-4f3d-a282-ea8ad2cf30f5.jpg
Мулоқот чоғида ФИДЕ президентлигига ўз номзодини илгари сурган Аркадий Дворкович ўз дастурини маълум қилди.
Халқаро шахмат федерацияси президентлигига сайлов жорий йилнинг 3 октябрида Батумида ўтказилиши режалаштирилаётган ФИДЕ конгрессида бўлиб ўтади.

 

Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА