Қорақалпоғистонда 303 та лойиҳа амалга оширилади

2018-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини изчил ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қарорга мувофиқ, 2018-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари бўйича жами қиймати 4 478 304 млн. сўмлик 303 та лойиҳа амалга оширилади.
Мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 6 736 та янги иш ўрни яратилади.
Хусусан, Беруний туманида цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали (лойиҳа қиймати 810 000 млн. сўм) жами 400 киши иш билан таъминланади.

 

ЎзА