МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: иккинчи ярим финал

Кеча биз французларни финалга чиққанига гувоҳ бўлдик. Хўш, бугун уларнинг финалдаги рақиби ким бўлади?
Ўтган мавсум Гарет Саутгейтни Примиер-лига баҳсларида трибунадан терма жамоа учун номзод футболчиларни кузатаётганлигини жуда кўп бор гувоҳи бўлдик. Жамоанинг ярим финалгача етиб келганлиги шундан дарак беряптики, у терма учун энг муносибларини танлаб олган. Инглизлар охирги марта 1990 йилда ярим финалда ўйнашган. Бугун улар финалга чиқиш имкониятига эга. Агар Англия одатдагидек ўйинини намойиш этса финал учрашувида ҳаракат қилади. Бироқ Хорватиянинг марказий қисмини ёриб ўтиш осон бўлмаслиги аниқ.
s0fmwehk8vgsp0nis4j1.jpg
Хорватия термасининг ярим финалгача йўли жуда осон кечди деб бўлмайди. Дастлаб Аргентина билан бир гуруҳда ўйнаб, биринчи ўрин билан чиқиши, кейинчалик пенальтилар серияларидаги зафарлар – буларнинг замирида жуда катта чидам ҳамда машаққат ётибди. Уларнинг ярим ҳимоя марказига бутун дунё клублари ҳавас билан қарайди. Балки муваффақиятлар замирида кучли марказий ярим ҳимоя ётгандир. Даличнинг жамоага келганига унчалик ҳам кўп бўлганича йўқ. У терма билан 12 бор майдонга чиқди. Натижа ёмон эмас: 7 ғалаба, 3 дуранг, 2 мағлубият. Туманли албион вакиллари билан бўладиган баҳсда унинг шогирдлари рақибнинг ҳужумларига дош бера олса, “Лужники”ни забт этадилар.
bmmmltcrolfpgo3z6kbe.jpg
Жаҳон кубокларида термалар 2 бор тўқнаш келган ва ҳар иккала баҳсда ҳам инглизлар йирик ҳисобда(4-1, 5-1) ғалаба қозонган. Умумий ҳисобда 8 марта рўбарў келишган ва 2 бор Хорватия ғалаба қозонган бўлса, яна шунча дуранг қайд этилган. Тўрт ўйин инглизлар фойдасига ҳал бўлган.
Хорватия – Англия
“Лужники” стадиони, Москва
Тошкент вақти билан 23:00
Бош ҳакам: Жунайд Чақир

 

ЎзА