“Навоий синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасига хориждан зарур ускуналар тўплами олиб келинди.

АҚШдан умумий қиймати 112 миллион сўмлик “Gammex 1425B Doppler 403 :tm:Flow Phantom0.5” русумли акустик ўлчамларни намунавий ўлчаш воситалари ҳамда Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган қиймати 46 миллион сўмлик “Деатест-4” русумли функционал генератори олиб келинди.

Ушбу қурилмалар орқали тиббиёт корхоналарида мавжуд ультратовушли ва рентген нурланиши билан диагностика қилиш ускуналари, тиббий-лазерли терапевтик аппаратлар, дифибрилляторлар ҳамда юқори частотали электро-хирургик мосламаларнинг метрологик текшируви, уларни назорат қилиш имконияти яратилди.

 

Нуриддин Раҳимов, ЎзА